Жаҳон | 14:05 / 06.10.2015
5188
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда МДҲ давлатлари раҳбарларининг кенгаши тўпланади

16 октябрь куни Қозоғистоннинг Бўрабай қишлоғида МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда хабар қилинмоқда.

Йиғилишдан бир кун олдин Остонада МДҲ ташқи ишлар вазирлари йиғилиши ўтказилади.
Тадбирларда турли йўналишлардаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш