Ўзбекистон | 18:44 / 12.10.2015
9940
1 дақиқада ўқилади

2016 йилда Ўзбекистоннинг 18 олийгоҳида аттестациядан ўтказилади

Давлат тест маркази 2015-2016 йилларда аттестациядан ўтказиладиган олий ўқув юртлари рўйхатини эълон қилди.

Ушбу рўйхатга аккредитация муддатлари тугаган 18 ОТМ номи киритилди.
Жорий йилнинг охирига қадар биринчи бўлиб аттестациядан Тошкент автомобиль-йўл, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт ва Тошкент кимё-технология институтлари ўтказилади.

Аттестация чоғида олий ўқув юртининг давлат таълим стандартларига мувофиқ равишда кадрлар тайёрлаш фаолиятини олиб боришга лаёқати текширилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш