Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:49 / 12.10.2015
4464
1 дақиқада ўқилади
Хитой Қозоғистонга бепул ҳарбий техника етказиб беради
12 октябрь куни Қозоғистон мудофаа вазирлигида идора бошлиғи Иманғали Тасмағамбетовнинг хитойлик ҳамкасби генерал-полковник Чан Ваньцюань билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув якунларига кўра икки давлат ўртасида техник ҳамкорлик борасидаги келишувга эришилди. Унга кўра, ХХР Қозоғистон армиясига тралли тиркамалар ва юклаш платформаларини етказиб беради.

Шунингдек, Қозоғистон мудофаа вазири Хитой вакилларини Остонада ўтадиган КАДЕКС-2016 халқаро ҳарбий техника ва қуроллар кўргазмасида иштирок этишга чақирди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш