Жаҳон | 17:49 / 13.10.2015
4766
1 дақиқада ўқилади

Путин: Россия Сурияда етакчиликка интилмаяпти

“Россия Сурияда етакчиликка интилмаяпти, террорчиликка қарши курашга ҳисса қўшмоқчи, холос. Сурияда фақат битта етакчи бўлиши мумкин – Сурия халқи. Барча ҳаракатларимиз БМТ Йўриқномасига қатъий мос келади. Ҳамкасбларимиз, АҚШ бошчилигидаги коалициядан фарқли равишда. Улар 350 зарба беришди. Натижа бизга маълум – ҳеч қандай натижа йўқ”, - деди у журналистлар билан мулоқот чоғида.
Шунингдек, у Москва Суриядаги операциясига бошқа давлатлар ҳам қўшилишидан умид қилаётганини айтиб ўтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш