Жаҳон | 16:19 / 15.10.2015
3430
1 дақиқада ўқилади

Трамп айирмачилар MH17 ҳалокатига алоқадор эканлигига шубҳа билан қаради

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Малайзиянинг Boeing-777 самолёти ҳалокатида Донбасс айирмачиларининг қўли борлигига шубҳа билан қаради.

Унинг сўзларига қараганда, тўпланган далиллар бунинг учун етарли эмас.“Улар самолётни уриб туширмаганликларини айтмоқда. Бу уларнинг қуроли бўлиши мумкин, лекин улар ундан фойдаланмаган.

Очиғи, ҳақиқатни ҳеч қачон аниқ билмасак керак”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш