Спорт | 08:47 / 19.10.2015
4733
1 дақиқада ўқилади

Одил Аҳмедов: «Бугун «Анжи» мухлислари учун ҳам ўйнадим»

«Краснодар» жамоасининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов «Анжи»га қарши Махачқалъада бўлиб ўтган ўйиндан (2:2) кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Назаримда, яхши ўйин бўлди ва у мухлисларга ёқди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда "Анжи" бироз яхшироқ ўйнади, иккинчи бўлимда эса биз яхши ҳаракат қилдик. Якунда дуранг натижа қайд этилди. Бу натижа бизни ҳам, рақибни ҳам қаноатлантирмади.

– Собиқ жамоангизга қарши, сизни яхши кўрган мухлисларга қарши ўйнаш қийин кечдими?

– Мен бу ерда яхши йилларни ўтказдим. Баъзи мухлислар билан ҳамон дўстона алоқаларни сақлаб қолганман. Бугун мен улар учун ҳам ўйнадим.

– Бугунги «Анжи» сизга ёқдими?

– Ҳа, жамоа жуда яхши ўйнаяпти. "Анжи" жадвалнинг қуйи қисмида жойлашишга муносиб эмас. Жамоага муваффақиятлар тилайман.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш