Жаҳон | 23:31 / 19.10.2015
4323
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони ТИВ: Асад муваққат бошқарувчи орган яратилгунча ҳокимият тепасида қолиши мумкин

Сурия президенти Башар Асад мамлакатда муваққат бошқарувчи орган яратилгунча ҳокимият тепасида қолиши мумкин, деб айтди 19 октябрда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр. 

“Дунё ҳамжамияти Сурияда муваққат бошқарувчи органи шакллантирилгунча Башар Асад ҳокимият тепасида қолишига кўникиши мумкин”, деб айтди ал-Жубайр германиялик ҳамкасби Франк-Вальтер Штайнмайер билан Ар-Риёдда бўлиб ўтган учрашув натижалари бўйича. Ал-Жубайр Саудия Арабистони “давлат институтларини сақлаб қолиш мақсадида” бундай органнинг ташкил этилишини ижобий қаршилашини таъкидлаб ўтди.

“Асаднинг Сурияда келажаги йўқ ва буни ҳамма билади”, деб айтди ўз навбатида Штайнмайер.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш