Ўзбекистон | 16:51 / 21.10.2015
4105
1 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлиги тадбиркорликни ҳимоя қилишнинг онлайн тизимини яратди

Ўзбекистон адлия вазирлиги тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасига электрон технологияларни жорий қилиш мақсадида тадбиркорликни ҳимоя қилишнинг онлайн тизимини яратди.

Ушбу тизимдан фойдаланиш учун рақамли имзо ёрдамида etk.minjust.uz сайтига кириш талаб қилинади.

У ердаги барча ёзувлар адлия вазирлигига келиб тушади. Электрон шаклда юборилган аризаларнинг кўриб чиқилиши ҳамда шу асосда чоралар кўрилиши кафолатланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш