Жаҳон | 12:10 / 21.10.2015
5131
1 дақиқада ўқилади

Асад Путин билан Сурияда ҳарбий операцияни давом эттириш масаласини муҳокама қилди

20 октябрь куни Москвага ташриф буюрган Сурия президенти Башар Асад россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашди. Унда икки томон Россиянинг Суриядаги ҳарбий операциясини давом эттириш масаласини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълумот берди.

“Экстремистик террорчи гуруҳларга қарши кураш масалалари, Россия операциясининг давом эттирилиши ва Сурия қуролли кучларининг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш масалалари. Президент Суриядаги вазият ва истиқболли режалар ҳақида муфассал ахборот олди. Шунингдек, ўзаро муносабатларнинг турли жиҳатлари муҳокама қилинди”, - деди Песков журналистлар билан ўтказган мулоқотида.

Эслатиб ўтамиз, 30 сентябрдан буён Россия ҳаво космик кучлари Сурияда ҳарбий операция ўтказиб келмоқда. Унинг доирасида Россия авиагуруҳи аниқланган объектларга авиазарбалар бермоқда, шунингдек, Сурия ҳукумат қўшинларининг ер усти тадбирларини ҳаводан қўллаб-қувватламоқда. Ёрдам сўраб Россияга Суриянинг президенти Башар Асад мурожаат қилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш