Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чемпионлар Лигаси, С гуруҳи: “Атлетико Мадрид” “Астана”ни “Галатасарой” эса “Бенфика”ни тор-мор келтирди
Чемпионлар Лигаси, гуруҳ босқичи 3-турида С гуруҳи вакили Мадриднинг “Атлетико” жамоаси Остонанинг “Астана” жамоаси футболчилари устидан Мадридда бўлиб ўтган учрашувда 4:0 ҳисобида устун келди.
Чемпионлар Лигаси. С гуруҳи. 3-тур
“Атлетико” (Мадрид, Испания) – “Астана” (Остона, Қозоғистон) – 4:0
Голлар: Сауль, 23 (1:0), Жексон Мартинес, 29 (2:0), Оливер, 63 (3:0), Денис Дедичко (автогол), 89 (4:0).
Ушбу тўртликдан ўрин олган 2-учрашувда “Галатасарой” ўз майдонида Лиссабоннинг “Бенфика” клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Ҳисобни 2-дақиқада “Бенфика” ўйинчиси Николас Гайтан очган бўлса, 19-дақиқада Селчук Инан пеналтидан ҳисобни тенглаштирди. 33-дақиқада эса Лукаш Падолский жамодошларини олдинга олиб чиқди.
“Галатасарой” (Истамбул, Туркия) – “Бенфека” (Лиссабон, Португалия) – 2:1
Голлар: Абубакар, 37 (1:0); Браими, 41 (2:0).
С гуруҳида 3-турдан кейинги вазият қуйидагича кўриниш олди:
1. “Бенфика” — 6 очко; 2. “Атлетико” Мадрид — 5; 3. “Галатасарой” — 4; 4. “Астана” — 1.