Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:18 / 26.10.2015
2695
1 дақиқада ўқилади
Аргентина президенти номи сайловнинг иккинчи турида аниқланадиган бўлди
Аргентинадаги президентлик сайловларида мухолифатчи номзод Маурисио Макри 36,2 фоиз овоз тўплаган ҳолда биринчи ўринни эгаллади, деб ёзади Reuters.
Маҳаллий сайлов комиссияси берган маълумотга кўра, ҳозирда мамлакатда етакчилик қилаётган партиядан номзод сифатида кўрсатилган Даниэль Сциоли 34,7 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллаган. Натижада ғолиб номи сайловнинг иккинчи турида аниқланадиган бўлди. Мазкур тадбир 2 ноябрь кунига белгиланган.
Сайловда Сциолининг ғалаба қозониши башорат қилинмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш