Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 17:16 / 26.10.2015
3233
1 дақиқада ўқилади
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядаги халқаро турнирда 3та медал олди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўсмирлар ўртасида эркин кураш бўйича бўлиб ўтган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари битта олтин ва иккита кумуш медалга сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди.
XXXI бор ташкил этилган мазкур турнирда Темур Усманохунова (-60 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Умида Ҳамроқулова (-50 кг) ва Баҳодир Аслонов (- 96 кг) кумуш медаль билан тақдирланишди.
9та мамлакат вакиллари иштирок этган турнирда биринчи ўринни мезбонлар, иккинчи ўринни Россия терма жамоаси эгаллади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш