Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:20 / 27.10.2015
4072
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Россияга Суриядаги коалиция ҳаракатларига халақит беришга йўл қўймайди
АҚШ ҳарбийлари Россияга Суриядаги ҳалқаро коалиция ҳаракатларига халақит беришига йўл қўймайди, деб айтди мудофаа вазири Эштон Картер.
“Биз Россия билан ҳамкорлик қилмаймиз ва уни коалиция йўналишига таъсир ўтказишига йўл қўймаймиз”, деб айтди сенатда бўлиб ўтган йиғилишда Эштон Картер.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 70-сессиясидаги нутқида жаҳон ҳамжамиятини ислом давлатлари иштирокидаги кенг ҳалқаро аксилтеррорчилик коалициясини яратишга чақирган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш