Жаҳон | 14:36 / 27.10.2015
3437
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон Хитой билан баҳсли ҳудудларда 6 млрд долларга автотрасса қурмоқчи

Ҳиндистон шимоли-шарқдаги Аруначал-Прадеш штатида автомагистрал қурилишига 6 млрд доллар йўналтиради. Bloomberg агентлигининг маълум қилишича, бу ҳудуд Ҳиндистон ва ХХР ўртасида баҳсларга сабаб бўлиб келмоқда.

Штат ташқи ишлар вазири Кирен Рижижунинг сўзларига қараганда, 2 минг км узунликдаги трассанинг қурилиши 2018 йилдан бошланади.
“Агар Хитой ҳудуднинг ўзига тегишли қисмини ривожлантирса, биз ўзимизга тегишли қисмини ривожлантирамиз”, - деди у.

“Ҳиндистон чегара бўйлаб яшаётган одамларнинг ишончини оқлай олмади. Энди биз конкрет қадамлар ташлаймиз”, - қўшимча қилди вазир.
Аруначал-Прадеш 1962 йилдаги Ҳиндистон-Хитой чегара урушидан сўнг баҳсли минтақада ташкил этилгандир. Унда 1.4 млн ҳинд истиқомат қилади. Штат аҳолисининг учдан бир қисми қашшоқликда кун кечиради.