Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:43 / 27.10.2015
1857
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик боулерлар Олма-отадаги Almaty Open турнирида 2та медал олишди
Ўзбекистон вакиллари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида боулинг бўйича ўтказилган Almaty Open 2015 турнирида олий ўринларга кўтарилишди.
Маълум қилинишича, 2014-15 йиллар мавсумида Ўзбекистон чемпиони бўлган Бекзод Тўхтаниёзов турнирнинг олтин медалини, яна бир ўзбекистонлик спортчи Бахтиёр Далабоев эса кумуш медални қўлга киритган. Учинчи ўриндан қозоғистонлик боулер Геннадий Вологин жой эгаллаган.
Ушбу турнирда Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россиядан келган 40 нафар боулер иштирок этди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш