Спорт | 20:27 / 27.10.2015
3712
1 дақиқада ўқилади

«Вест Ҳэм» ҳужумчиси ўзини ўпмоқчи бўлган фанат билан муштлашиб кетди

Англиянинг «Вест Ҳэм» клуби ҳужумчиси Энди Кэрролл 25 октябрь куни бошқа бир инглиз жамоаси «Челси» мухлиси билан муштлашиб кетди, дея хабар беради The Sun.

Манбанинг хабар беришича, маст ҳолдаги лондонлик мухлислардан бири футболчи ўтирган япон тамаддихонасида уни ўпиб олишга ҳаракат қилган. Шундан сўнг воқеа жойида жанжал юзага келган. Фақатгина футболчининг шахсий қўриқчиси аралашуви билан жанжал тўхтаган.

Эслатиб ўтамиз, айнан Энди Кэрроллнинг голи эвазига «Вест Ҳэм» «Челси»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди.