Жаҳон | 00:12 / 31.10.2015
6370
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Суриядаги ер усти махсус операциялари режалари ҳақида маълумот берди

АҚШ Сурияга ИШИД террорчиларига қарши курашиш учун махсус кучлар юбормоқда. Бу ҳақда Associated Press агентлигига давлат раҳбари маъмуриятидаги юқори лавозимдаги мансабдор шахс хабар берди.

Манбанинг айтишича, АҚШ президенти Барак Обама Сурияга 50 нафар мутахассисдан иборат гуруҳни коалиция авиацияси ва ердаги иттифоқчилар ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда ўртамиёна муҳолифатни қўллаб-қувватлаш учун юборишга буйруқ берди. Агентликка, шунингдек, АҚШнинг қўшимча F-15 қирувчи ва А-10 штурмчи самолётларини Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг Инжирлик базасига жўнатиши режаси маълум бўлди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш