Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ Уй Россиянинг Сурия бўйича позициясида ўзгаришлар кўрмади
АҚШ маъмурияти Россиянинг Суриядаги инқирозни бартараф қилиш борасидаги позициясида бирор-бир ўзгариш кўрмаяпти. Бу ҳақда Оқ Уй матбуот котиби Жош Эрнест баёнот берди.
У Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг илгарироқ айтиб ўтган фикрларини изоҳлади.
“Уларнинг қарашлари ўзгарганига шубҳам бор, - деди Эрнест. – Улар ўз стратегияларини ўзгартиришга тайёрми, номаълум”.
У икки давлат президенти сентябрда Нью-Йоркда ўтган учрашувда сиёсий жараённи бошлашга келишиб олганларини эслатиб ўтди.
“Аммо, - деди Эрнест, - Россиянинг бугунги ёндашуви бунга тўғри келмаяпти”.