Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:24 / 05.11.2015
9367
1 дақиқада ўқилади
АҚШда зирҳли ҳарбий машина ядровий қуроли бор юк машинасига урилди
АҚШнинг Монтана штатида ядровий қуролни олиб кетаётган юк машинасига зирҳли ҳарбий машина урилиб кетди. Бу воқеа акс этган видеолавҳа YouTube сервисига жойлаштирилди.
Бомба зирҳли машиналар конвойи кузатувида бошқа жойга ўтказилаётган эди.
Ҳаракат чоғида машиналардан бири хавфли юкни олиб кетаётган машинага урилиб кетган. Зарба кучсиз бўлгани боис конвой тўхтамай, ҳаракатда давом этган.
Видеолавҳага қолдирилган изоҳдан маълум бўлишича, полиция съёмка олиб борилаётганини сезиб қолиб, муаллифга тўсқинлик қилмоқчи бўлган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш