Жаҳон | 02:11 / 10.11.2015
3669
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Обама Туркияда ўтадиган G20 саммитида мулоқот қилиши мумкин

АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путин Туркияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида қайсидир маънода мулоқот қилишлари мумкин. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнестнинг маълумотига асосланиб, РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Мен президентлар ўртасида илгари бўлиб ўтган тадбир ёки анжуманларда кўтарилган музокаралар бўлиб ўтишини истисно қила олмайман”, — деди Эрнест.
Унинг таъкидлашича, икки томон учрашувини ташкил этиш борасидаги режалар унга маълум эмас.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков эса Туркияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида икки томонлама учрашув графиги ташкиллаштирилмагани ҳақида маълум қилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш