Жаҳон | 14:54 / 16.11.2015
2585
1 дақиқада ўқилади

Тожикистондаги дарада тош кўчкиси туфайли 4 киши ҳалок бўлди

Тожикистон шимолидаги тоғли ҳудудда ҳаракатланаётган микроавтобус устига ҳарсангтош қулади ва 4 киши ҳалок бўлди. Улардан бири ҳайдовчи экани айтилган. Бу ҳақда мамлакат ИИВ матбуот хизмати хабар тарқатган.

Шунингдек, автобусдагиларнинг икки нафар жароҳатланган. Жароҳатланганлардан бири 2 ёшли бола экани айтилган.

"Ушбу авария Душанбе шаҳрини мамлакат шимоли билан боғлайдиган ҳудудда рўй берди. Устига ҳарсангтош тушган микроавтобус 300 метр пастликдаги жарликка қулаган", дейилади хабарда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш