Жаҳон | 12:11 / 17.11.2015
5285
1 дақиқада ўқилади

АҚШда энг яхши ядровий бомба синовлар якунланди

АҚШ модернизациядан ўтган B61-12 атом бомбасининг якуний, учинчи синовларини якунлади. У ўз ичига ядровий зарядни портлатишни олмаган эди, деб тушунтирди АҚШ энергетика вазирлиги қошидаги Ядровий хавфсизлик бўйича миллий бошқарма вакиллари.

Қуролга янги дум қисми ўрнатилган бўлиб, у Boeing компанияси томонидан ишлаб чиқарилгандир. 20 октябрь куни Невада штатидаги Тонопа полигонида бомба F-15E қирувчисидан реалликка яқин шароитларда ташлаб юборилди. Синов пайтида кўзда тутилмаган ҳодисалар рўй бермади, телеметрик маълумотлар тўпланган, видеоқайдлар амалга оширилган.

Биринчи синов 1 июль куни амалга оширилган эди.
22 сентябрда бу бомбалар Европада жойлаштирилиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди. “Торнадо” самолётларига ихтисослаштирилган 20та бундай қурилма Германиянинг Бюхель авиабазасига етказилиши мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш