Покистон бош вазири Мустақиллик майдони ва Самарқанд шаҳрини зиёрат қилди
Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Покистон бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф 18 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдони ва Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларни зиёрат қилди.
Ушбу сиёсатчи Мустақиллик майдонига уюштирган ташрифи вақтида Мустақиллик ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида иштирок этган.
Шу куни покистонлик сиёсатчи Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқандга ташриф буюрди.
Олий мартабали меҳмон Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди. Покистон Бош вазирига буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг бой маънавий мероси, муқаддас динимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, мустақиллик йилларида Ислом Каримов раҳнамолигида бу ерда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳақида сўзлаб берилди.