Жаҳон | 17:31 / 18.11.2015
5694
1 дақиқада ўқилади

Россия янги йилдан Украинага нисбатан санкциялар жорий қилади

Россия ҳукумати 2016 йил 1 январидан Украинага қарши озиқ-овқат эмбаргоси жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаев баёнот берди.

“Украина Россияга қарши санкцияларга қўшилгани боис биз озиқ-овқат эмбаргоси шаклидаги жавоб чоралар кўришга қарор қилдик. Фақатгина бу қарор бироз ортга сурилган. У 1 январгача қолдирилди”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш