Жаҳон | 11:04 / 19.11.2015
3877
1 дақиқада ўқилади

Forbes: Миллер – Россиянинг энг қимматбаҳо топ-менежери

“Газпром” бошқаруви раиси Алексей Миллер Россиянинг энг қимматбаҳо топ-менежерлари рўйхатида Forbes журнали версияси бўйича биринчи ўринни эгаллади. Унинг 2014 йилдаги меҳнат ҳақи 27 млн долларни ташкил қилди, дейилади нашрнинг русча сайтида.

“Компаниянинг даромади рубль ифодасида 7 баробарга, доллар ифодасида 9 баробарга тушиб кетган бўлишига қарамай, “Газпром” бошқаруви раиси Алексей Миллернинг мукофоти, Forbes ҳисоб-китобига кўра, 25 млн доллардан 27 млн долларгача ўсди”, - дейилади мақолада.

Иккинчи ўринда ўтган йилга рўйхатнинг етакчиси – ВТБ раҳбари Андрей Костин турибди. Унинг мукофоти 21 млн долларни ташкил қилди. Учинчи поғона эса 17.5 млн долларга эга бўлган “Роснефть” раҳбари Игорь Сечинга насиб қилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш