Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 24 ноябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.
ОАВ: АҚШ ИШИДнинг нефть ортилган 280 та юк машинасига авиазарба берди>>
Суриядаги нефть ортилган 280 та юк машинасини йўқ қилди.
ОАВ: махсус хизматлар бомба А321 бортининг қаерига ўрнатилганини аниқлашди>>
Терговчилар ва махсус хизмат ходимлари Мисрда ҳалокатга учраган Россиянинг Airbus A321 самолётининг қаерига портловчи қурилма ўрнатилганини аниқлашга муваффақ бўлишди.
Керри: мамлакатларнинг ўзаро бирлашуви ИШИДни йўқ қилишда қўл келади>>
АҚШ давлат котиби Жон Керри NBS телеканалига берган интервьюсида АҚШ ва унинг иттифоқчилари ИШИДга қарши курашни янада кучайтиришлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Россия терактларда айбдорлар жазоланмагунча Каспий ҳаво ҳудудидан фойдаланишни давом эттиради>>
Россия ИШИД билан курашиш ҳамда терактларда айбдорлар жазоланмагунча Каспий ҳаво ҳудудидан фойдаланишни давом эттиради.
ОАВ: Париж яқинида портловчи қурилма ўрнатилган "шаҳидлар нимчаси" топилди>>
Париж шаҳри яқинидаги ҳудудда ўрнатилган чиқинди идишларидан биридан "шаҳидлар белбоғи" топилган.
Бельгияда метро ва мактаблар 25 ноябрдан очилади>>
Бельгияда пойтахт метроси ва мактаблар 25 ноябрдан очилади.
Путин ва Хоминаий Сурия тақдирини сурияликлар ҳал этиши лозимлигини таъкидлашди>>
Россия президенти Владимир Путин ва Эрон диний раҳнамоси Али Хоминаий ўзаро учрашув чоғида Суриядаги сиёсий тартибсизликни четдан туриб ҳал қилиб бўлмаслиги, буни Сурия халқининг ўзи ҳал этиши лозимлигини тасдиқлашди.
БМТ бош котиби КХДРга бормоқчилигини тасдиқлади>>
БМТ бош котиби Пан Ги Мун КХДРга ташриф қилиш режаси мавжудлигини тасдиқлади.
Обама ва Олланд АҚШдаги учрашувда Франциянинг ИШИДга қарши курашини кучайтиришни муҳокама қилишади>>
Оқ уй вакили Жош Эрнестнинг таъкидлашича, АҚШ ва Франция президентлари Барак Обама ва Франсуа Олланд 24 ноябрда Оқ уйда бўлиб ўтадиган учрашувда Франциянинг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ҳарбий чораларини кучайтириш ва разведка маълумотлари билан алмашиш масалаларини муҳокама қилишади.
Америкаликлар саёҳат вақтида теракт қурбонига айланиши мумкинлигидан огоҳлантирилишмоқда>>
АҚШ Давлат департаменти америкаликларни саёҳатларга чиқиш орқали теракт таҳдиди остида қолишлари мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Британия парламенти кейинги ҳафтада Суриядаги ҳарбий амалиётларни бошлаш учун овоз бериши мумкин>>
Буюк Британия парламенти мамлакат ҳарбийларининг Сурия ҳудудидаги ИШИД жангариларига қарши ҳарбий амалиётларга киришиши ёки киришишмаслиги масаласини ҳал қилиш учун овоз бериши мумкин.
Оқ уй: АҚШ Россияни ИШИДга қарши коалицияга қўшишга тайёр, аммо ҳозирча Москва бунга тайёр эмас>>
Оқ уй вакили Жош Эрнестнинг маълум қилишича, АҚШ Россияни ИШИДга қарши коалицияга қўшишга тайёр, аммо ҳозирча Москва бунга тайёр эмас.
Россиялик денгизчи юк кемасини катта тезликда бошқариб, Шотландия қирғоғига бориб урилди>>
Россиялик денгизчи, 129 метр узунликдаги юк кемасини катта тезликда бошқариб, Шотландиянинг ғарбий қирғоғидаги қояга бориб урилган.
Эксперт: ИШИД бюджети Тожикистон ва Қирғизистон бюджетига тенг>>
2015 йилда ИШИД бюджети 2 млрд доллар миқдорида 250 млн доллар профицит билан белгиланган эди.
Бельгия ҳукумати Брюсселдаги хавфсизлик режимини бир ҳафтага узайтирди>>
Бельгия бош вазири Шарль Мишель Брюсселдаги хавфсизлик режими яна бир ҳафтадага узайтирилганини маълум қилди.
Афина марказида портлаш содир бўлди>>
Греция пойтахти Афина шаҳри марказидаги тадбиркорлар федерацияси биноси яқинида бомба портлади.
Синайда портлаш юз бериши натижасида 3 киши ҳалок бўлиб, 12 киши жароҳатланди>>
Мисрнинг Синай ярим ороли ҳудудида навбатдаги портлашлар юз берди ва 3 киши қурбон бўлди.
USA Today: Россия ва Эроннинг Суриядаги мақсадлари бошқа-бошқа>>
Россия ва Эронни бирлаштириб турган умумий манфаатлар нефть экспорти, ядровий дастур ҳамда президент Башар Асадни сақлаб қолиш билан боғлиқдир.
ОАВ: Сурияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради>>
Суриянинг Туркия чегарасига яқин ҳудудида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради.
Турк ҳарбийлари: Су-24 самолёти уриб туширилишидан олдин 10 марта огоҳлантирилди>>
Туркия ҳарбий амалдорларидан бири Россияга тегишли Су-24 русумли бомбардимончи ҳарбий самолёти Туркиянинг ҳаво чегараларини бузиб ўтганидан кейин уни уриб туширишга тўғри келганини маълум қилди.
Су-24 учувчиларидан бири туркманларга асир тушди. Иккинчисининг тақдири номаълум>>
Интернетда Сурия билан Туркия чегараси ҳудудида турклар томонидан уриб туширилган Россияга тегишли Су-24 русумли ҳарбий самолёт учувчиларининг парашют орқали самолётни тарк этиши ва улардан бири Латақиядаги маҳаллий аҳоли (туркманлар - кун.уз изоҳи) томонидан асир олиниши тасвирлари пайдо бўлди.
Сурияда россиялик журналистлар автомобили ўққа тутилди: 3 нафар журналист жароҳатланган>>
Сурия ҳудудида россиялик журналистлар минган автомобил ўққа тутилди.
"Боинг" самолётининг Ўш аэропортига ноқулай қўнишига двигател тизимидаги носозлик сабаб бўлган>>
Қирғизистоннинг Ўш вилояти ҳудудига авариявий ҳолатда қўнишга мажбур бўлган «Боинг» самолётида ўнг двигател ва гидравлика тизимида келиб чиққан носозликлар сабаб бўлган.
Бельгия адлия вазирлиги: мамлакатда Сурияда бориб келган 130 жангари бор>>
Айни кунларда Бельгия ҳудудида Суриядаги ҳарбий тўқнашувларда иштирок этган 130 нафар жангари бор.
Саакашвили: Туркия ва Хитойдан келаётган юклар коррупцияни келтириб чиқармоқда>>
Одесса божхонаси Хитой ва Туркиядан келаётган юкларни қабул қилмайди, негаки улар коррупцияга сабабчи бўлмоқда.
Кремль: Самолётимизни уриб туширишгани жуда жиддий ҳодиса>>
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россияга тегишли Су-24 самолёти, катта эҳтимол билан, ердан берилган зарба оқибатида Сурияда қулаган.