Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия мухолифати Су-24 учувчилари жасадини асирликдаги ўз шериклари билан алмаштирмоқчи
Суриядаги мухолиф кучлардан бири бўлмиш "Озод Сурия армияси" вакили Жоҳид Аҳмаднинг маълум қилишича, унинг гуруҳдошлари ўз тасарруфларидаги ҳудудга тушган Су-24 учувчисининг жасадини Сурия ҳукумати қўлида асирликда бўлган ўз сафдошларидан бирига алмаштириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Бундан ташқари, Аҳмад мухолифатдагилар иккинчи учувчининг жасадини излаётгани ҳақида хабар қилган.
У мухолифатдагилар учувчининг жасадини гуруҳнинг асирликдаги айнан қайси вакилига алмаштиришни истаётгани ҳақида айтмаган.
Бироз олдинроқ, Туркия томонидан чегарани бузиб ўтгани учун уриб туширилган Россияга тегишли Су-24 ҳарбий бомбардимончи самолётининг 2 учувчиси ҳам ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бу маълумот расман тасдиқланмаган.
Россия Мудофаа вазирлиги вакилларининг таъкидлашича, самолёт фақат Сурия ҳудудида парвоз қилган.