Спорт | 09:45 / 26.11.2015
2811
1 дақиқада ўқилади

Эвра ЕЧЛда 100та ўйин ўтказган иккинчи французга айланди

"Ювентус" жамоасининг франциялик ҳимоячиси Патрис Эвра ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 5 турида "Манчестер Сити"га қарши ўйинга захирадан қўшилди.

Бу орқали 34 ёшли футболчи ўз фаолиятида 100-марта ЕЧЛ ўйинида иштирок этди ҳамда бу борада францияликлар ўртасида иккинчи натижани қайд этди.

Франция терма жамоасининг собиқ аъзоси Тьерри Анри ЕЧЛ баҳсларида 112 марта майдонга тушган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш