Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:59 / 26.11.2015
3043
1 дақиқада ўқилади
Инқироз туфайли Тожикистонда 20 минг тадбиркор бизнесдан чиқиб кетди
2015 йилнинг бошидан сентябрига қадар Тожикистоннинг 20 минг нафар хусусий тадбиркори бизнесни тарк этиб, тегишли патент ва сертификатларини топширишди. Бу ҳақда Тожикистон президенти ҳузуридаги статистика агентлиги маълумотларига таянган ҳолда Тожик телеграф агентлиги хабар бермоқда.
Тадбиркорларнинг ўзлари фаолиятларига якун ясаган нарса доллар курсининг ошиши, солиқ тўловлари ва банк фоизларининг кўтарилиши бўлганини таъкидладилар.
Айни пайтда Тожикистонда 155 минг хусусий тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш