Спорт | 16:03 / 27.11.2015
2754
1 дақиқада ўқилади

Флойд Мейвезер Москвада оммавий очиқ машғулотлар ўтказади

Америкалик боксчи Флойд Мейвезер 4 декабрь куни Россиянинг Москва шаҳрида оммавий очиқ машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар тарқатди.

«Машғулотларга барча хоҳловчилар ташриф буюришлари мумкин. Улар афсонавий спортчи билан биргаликда энг оммавий бокс дарсларини ўтказиш бўйича Гиннесснинг рекордлар китобига киришлари мумкин бўлади», дейди тадбир ташкилотчилари.

Уларнинг сўзларига кўра, машғулотларда иштирок этувчиларнинг сони 600 нафардан ошиши кўзда тутилган.

Мазкур тадбир Россия пойтахтидаги «Россия» марказий давлат концерт залида бўлиб ўтади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш