Жаҳон | 17:43 / 02.12.2015
4928
1 дақиқада ўқилади

LA Times: Туркия Яқин Шарқдаги радикал гуруҳларни қўллаб-қувватламоқда

Сурия президенти Башар Асадни ағдариш иштиёқига берилиб кетган Туркия бу йўлда ҳар қандай кучлар, ҳатто радикал кайфиятдаги айрим мухолиф гуруҳлар билан ҳамкорлик қилишдан ҳам тап тортмаяпти. Бу ҳақда The Los Angeles Times нашри ёзмоқда.

Колумнистнинг таъкидлашича, Анқара кўп бора мўътадил мухолифатни қўллаётгани ҳақида баёнот берганига қарамай, унинг ҳамкорлари орасида радикал гуруҳлар ҳам бор. Айрим экспертлар ҳатто Туркия ИШИД ва “ал-Қоида” билан иқтисодий алоқаларга эгалигини тахмин қилади.

Минтақавий эксперт Муин Раббонийнинг сўзларига қараганда, айни пайтда Туркия суриялик мухолифлар учун энг муҳим давлат бўлиб қолмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш