Жаҳон | 11:13 / 03.12.2015
6816
1 дақиқада ўқилади

Россияда сохта пул сотаётган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди

Россиянинг Нижегородский вилояти Павлов шаҳри савдо марказида қалбаки купюралар сотиш билан шуғулланиб келган 2 нафар Ўзбекистон фуқароси полиция томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда полиция идораси матбуот хизмати хабар берди.

22 ва 23 ёшли гумондорлар 2015 йил 15 октябрь куни 1997 йил намунаси бўйича қилинган 5 000 рубллик сохта пулларни сотишга ҳаракат қилганида қўлга олинди.
Жорий йили вилоят ҳудудида сохта пул айланмаси қайд қилинган. Қалбаки купюраларнинг аксарияти 5 000 рубль номиналига эга.

Бу ҳолат юзасидан олиб борилган текширувлар натижасида юқорида эсга олинган икки киши қўлга олинди. Аммо қалбаки пул савдоси ҳали тўхтагани йўқ – бундай пул бирликларининг каттагина қисми ҳамон вилоят ҳудудида айланмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш