Жаҳон | 09:47 / 04.12.2015
11760
1 дақиқада ўқилади

Британия парламенти ИШИДдан қатор таҳдидлар олишни бошлади

Буюк Британия Суриядаги ИШИД марраларига авиазарбалар беришни бошлагач, террорчилар томонидан мамлакат парламентига ижтимоий тармоқлар орқали турли таҳдидлар билдирилмоқда. Бу ҳақда Лондон полицияси маълумотига асосланиб, iTV хабар бермоқда.

“Полиция парламент аъзоларининг манзилларига ижтимоий тармоқлар орқали турли таҳдидлар бўлмоқда. Айни дамда улар билан шуғулланяпмиз”, — деди Скотленд-Ярднинг расмий вакили.

Таҳдидларнинг асосий манзили Буюк Британияни Суриядаги ИШИД марраларига авиазарба беришида кўп овоз берган Лейбористлар партияси аъзоларига қаратилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш