Жаҳон | 11:03 / 09.12.2015
3182
1 дақиқада ўқилади

Истанбулдаги АҚШ консуллиги таҳдид хавфи борлиги сабаб ишини тўхтатиб туради

Истамбулдаги АҚШ консуллиги таҳдид хавфи борлиги сабаб 9 декабрда ўз ишини тўхтатиб туради. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида маълум қилинган.

“Истанбулдаги АҚШ консуллигига таҳдид хавфи маълумоти борлиги сабаб, у 2015 йил 9 декабрдан чекланган режимда ишлайди”, — дейилади эълонда.

Маълум қилинишича, ушбу кунга мўлжалланган хизматлар сал кейинроққа қолдирилади. Консуллик мамлакатдаги АҚШ фуқароларини “юқори даражада огоҳ бўлишликка, маҳаллий янгиликларни кузатиб боришга ва шахсий хавфсизлигини таъминлашда керакли чора-тадбирларни қўллашга” чақирди. Хавфнинг қай даражада эканлигига ойдинлик киритилмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш