Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:38 / 10.12.2015
3809
1 дақиқада ўқилади
Шотландия университети Трампни фахрий даражадан маҳрум қилди
Роберт Гордон номли Шотландия университети АҚШ президентлигига номзод ва миллиардер Дональд Трампни мусулмонлар ҳақидаги сўзларидан сўнг фахрий унвондан маҳрум қилди. Бу ҳақда Time нашри ёзмоқда.
“Трамп университетнинг ахлоқий принциплари ва қадриятларига мутлақо тўғри келмайдиган бир қатор баёнотлар берди”, - дейилади ОТМ матбуот хизмати тарқатган хабарномада.
2010 йили Трамп бу ерда бизнес бошқаруви доктори фахрий унвонини олган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш