Жамият | 09:07 / 13.12.2015
2123
1 дақиқада ўқилади

Калифорнияда масжидга ўт қўйишда гумон қилинган шахс қўлга олинди

АҚШнинг Калифорния штати полицияси масжидни ёқиб юборгани гумон қилинган шахсни қўлга олишди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатди.

Штатдаги Палм-Спрингс шаҳарчаси марказидаги масжидда ёнғин чиққанди. Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ.

Калифонияда истиқомат қилувчи мусулмонлар журналистларга охирги вақтларда, хусусан Сан-Бернардинодаги оммавий қотиллик воқеасидан кейин таҳдид хавфи остида қолишганини айтишган.

Ҳукумат вакилининг айтишича, айни вақтда калифорнияликлар орасида диний нафрат ва ирқчилик кайфиятлари кучайган.

Эслатиб ўтамиз, 2 декабрь куни Палм-Спрингсдан 120 км масофадаги Сан-Бернардино шаҳридаги ногиронларни ҳимоя қилиш марказида шу марказ ходими Сайд Ризван Фаруқ ва унинг рафиқаси Ташфен Малик отишма содир этган ҳамда 14 кишини ўлдириб, 21 кишини жароҳатлашганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш