Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 13:55 / 15.12.2015
2260
1 дақиқада ўқилади
Америкаликлар барча дронларни рўйхатдан ўтказишига тўғри келади
АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси дронларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилади, деб хабар беради Reuters агентлиги.
Қоидалар 13 ёшдан ошган барча АҚШ фуқароларига тааллуқлидир. Улар ўз дронларини 2016 йил 16 февралига қадар рўйхатдан ўтказишлари талаб этилади. Агар квадрокоптер 21 декабрдан кейин сотиб олинган бўлса, уни учириш олдидан рўйхатдан ўтказиш талаб қилинади.
Бу талаблар 250 гр дан 25 кг гача бўлган барча дронларга тегишлидир. Рўйхат рақами олинганидан сўнг уни дронга тушириш керак бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш