18:11 / 15.12.2015
3965

Арманистонда умрбод қамалган 28 маҳбус очлик эълон қилди

Ереваннинг “Нубарашен” қамоқхонасида умрбод қамалган 28 маҳбус очлик эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Акция иштирокчилари уларнинг ишлари қайта кўриб чиқилишини талаб қилмоқда. Тегишли мурожаат президент Серж Саргсянга ва адлия вазирига юборилган.

Айтилишча, жавоб хатида вазирлик бу борада иш олиб борилаётганини хабар қилган.

Top