Жаҳон | 10:42 / 22.12.2015
2179
1 дақиқада ўқилади

Бош вазир Жастин Трюдо Канадада йил ньюсмейкери деб тан олинди

Канада бош вазири Жастин Трюдо The Canadian Press агентлиги томонидан ўтаётган йилнинг энг кучли ньюсмейкери деб тан олинди. Журналистлар рейтингида унга 87 фоиз овоз берилди.

“У сайловолди кампаниясида ажойиб чиқишлар қилиб, парламент сайловларида ғалаба қозонди, аждоди ҳам шу лавозимни эгаллаган биринчи бош вазир бўлди, ҳамда учинчи ўриндан бошлаб, натижада ғалаба қозонган биринчи партия етакчиси бўлди”, — дейилади келтирилган таърифда.

43 ёшли Жастин Трюдо Канаданинг собиқ бош вазири Пьер Эллиот Трюдонинг катта ўғлидир. У 2013 йил 14 апрелидан Либерал партияга бошчилик қилади. 2015 йил 19 октябридаги сайловларда либераллар ғалаба қозонгач, у Канаданинг 23-бош вазирига айланди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш