Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 14:47 / 22.12.2015
5441
1 дақиқада ўқилади
Колумбиялик адвокатлар “Коинот гўзали” танловини судга бермоқчи
Бир гуруҳ колумбиялик адвокатлар “Коинот гўзали” танловини мамлакат аҳолиси номидан судга бермоқчи. Radio Santa Fe’нинг хабар беришича, даъвони De la Espriella Lawyers Enterprise адвокатлик фирмаси тайёрламоқда.
Илгари хабар қилинганидек, танлов бошловчиси Стив Харви филиппинлик ғолиба Пия Алонсо Вуртцбахнинг ўрнига адашиб колумбиялик Ариадна Гуттьересни ғолиба деб эълон қилиб юборган эди. Бунинг учун у кечирим ҳам сўраган эди. Гуттьереснинг ҳис-туйғулари акс этган видео эса ижтимоий тармоқларда хитга айланди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш