Жаҳон | 11:49 / 29.12.2015
2090
1 дақиқада ўқилади

Канада бош вазири 2016 йилнинг март ойида АҚШга келади

Канада бош вазири Жастин Трюдо 2016 йилнинг 10 мартида Вашингтонга расмий ташриф уюштиради. Бу ҳақда Оқ уй вакили Жош Эрнест маълум қилган.

"Бу ташриф Қўшма штатлар ва Канада ўртасида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашни кўзда тутади", дейди Эрнест.

"Бу ташриф шунингдек, канадалик вазирнинг сафари давомида икки давлатнинг энергетика, экология, иқлим ўзгариши, хавфсизлик ва иқтисодий масалалардаги ҳамкорлиги бўйича муҳокамалар ўтказилади", дейилади хабарда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш