Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 13:34 / 29.12.2015
2465
1 дақиқада ўқилади
Назарбоев парламентни Янги йил билан табриклади
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев парламент депутатларини Янги йил билан табриклади. Унинг номидан табрикни йиғилишда сенат спикери Қосим-Жўмарт Тўқаев ўқиб эшиттирди.
Ўз мурожаатида давлат раҳбари иккала палата вакилларига йил давомида амалга оширилган самарали ишлар учун миннатдорчилик билдирди. Жумладан, президентлик сайловлари давомида жамият ўз бирдамлигини намойиш этиб, мамлакатни модернизация қилиш бўйича танланган курс тўғрилигини яна бир бора тасдиқлагани алоҳида қайд этилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш