Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 18:26 / 30.12.2015
2737
1 дақиқада ўқилади
Баҳрайнда 2014 йилги терактга алоқадорликда айбланган 29 кишига ҳукм ўқилди
Баҳрайн суди 2014 йилнинг декабрида содир этилган теракт ижрочиларига чиқарилган якуний ҳукмни эълон қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатди.
Қайд этилишича, бу терактга алоқадорлиги исботланган 29 нафар шахсга нисбатан 5 йилдан умрбод қамоқ жазосигача бўлган турли муддатларда озодликдан маҳрум этиш жазолари қўлланган.
2015 йилнинг мартида ҳам Баҳрайн суди шиалар қишлоғидаги полиция маҳкамасида портлаш уюштириб, 4 полициячининг жароҳатланишида айбланган 11 шахсга нисбатан 15 йилдан қамоқ жазоси тайинлаганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш