Жаҳон | 17:32 / 30.12.2015
5193
1 дақиқада ўқилади
Янги йил арафасида Қозоғистоннинг шаҳарлараро трассаларини қор босиб қолди
Қозоғистонда автобус ҳайдовчилари ва йўловчилари уч кундан буён бошқа шаҳарларга ўтолмаяпти. Об-ҳаво шароитларининг ёмонлашиши муносабати билан мамлакатнинг қатор шаҳарлараро трассаларини қор босиб қолди, машиналар ҳаракати тўхтаб қолди.
Kolesa.kz нашрининг ёзишича, энг муаммоли вазият катта юк ташувчи транспорт воситалари атрофида кузатилмоқда.29 декабрь куни Остонада йўл ҳаракати деярли бутунлай тўхтаб қолди, Қарағандада эса 20 та машина тўқнашиб кетди.
Охирги кунларда қутқарувчилар қарийб минг кишини қор уюмлари орасидан чиқариб олган, 200 техника бирлиги йўллардан олиб чиқилган.