Жаҳон | 17:52 / 01.01.2016
3967
2 дақиқада ўқилади

Брюссель Янги йилни анъанавий мушакбозликларсиз қарши олди

Брюссель шаҳри аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари янги 2016 йилни анъанавий мушакбозликларсиз, шу билан биргаликда ҳеч қандай фавқулодда кўнгилсизликларга дуч келмаган ҳолда кутиб олди.

РИА Новости нашрининг хабар беришича, Брюссель шаҳри расмийлари хавфсизлик чораларини таъминлаш мақсадида, анъанавий мушакбозликни бекор қилиб, байрам тадбирларини қисқартиришга қарор қилди. Пиротехник воситалар қўллаб, хурсандчиликлар қилиш бекор қилинган бўлсада, 1 январь кунига ўтар кечаси шаҳардаги ресторанлар, барлар ва тунги клублар очиқ бўлган.

«Биз Янги йилни вазминлик ва якдиллик билан кутиб олишга қарор қилдик», ― деди шаҳар бургомистри Иван Мейор.

Байрам кунлари арафасида ИИВга мамлакат пойтахтидаги Гран-Плас майдонида теракт амалга оширилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар қилинганди.
Ўтган ҳафта давомида мамлакатнинг турли ҳудудларида аксилтеррор амалиётлар ўтказилди. Бу амалиётлар чоғида 30 ёшли Саид Суати (мотоциклчиларнинг "Камикадзе отлиқлар" клуби раҳбари) ва 27 ёшли Муҳаммад Карай (шу клуб аъзоси) қўлга олинганди. Уларнинг ёнидан ўқотар қуроллар топилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш