Жаҳон | 23:27 / 01.01.2016
3827
1 дақиқада ўқилади

Ироқдаги Саудия Арабистони элчихонаси узоқ йиллардан сўнг яна иш бошлади

Ироқдаги Саудия Арабистони элчихонаси 25 йилдан сўнг қайта очилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Қиролликнинг Ироқдаги янги элчиси Тамер ас Сабҳаннинг гапича, элчихонанинг очилиши ҳар икки томоннинг ҳам терроризмга қарши кураши ва хавфсизликни таъминлаши билан узвий боғлиқ. У, шунингдек, “Ар-Риёд Ироқнинг барча сиёсий томонлари учун очиқ эканлигини” таъкидлаб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Ироқдаги Саудия Арабистони элчихонаси 1990 йилда, Ироқнинг Кувайтга ҳужуми туфайли ёпилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш