Жаҳон | 22:49 / 01.01.2016
4055
1 дақиқада ўқилади

Исроил Фаластинга ҳужум пайтида ҳалок бўлган 23 арабнинг жасадини топширади

Исроил армияси охирги ойларда исроилликлар ва хавфсизлик кучлари ходимларига ҳужум қилган 23 фаластинликнинг жасадини Фаластин мухториятига топширади, деб айтди Исроилдаги ҳарбий манба “Франс Пресс” ахборот агентлигига.

Агентликнинг таъкидлашича, бу чора Исроил ва Фаластин ўртасидаги кескинликни камайтиришга қаратилган.

Исроил ва Фаластин ўртасида кескинлик бошлангандан кейин Фаластин томонидан деярли ҳар куни амалга оширилган ҳужумлар оқибатида 19 исроиллик ҳалок бўлган, 200 дан кўпи жароҳат олган. Фаластин томонидан ихтилоф давомида 100 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган, улардан ярмидан кўпи Исроил фуқароларига ўқотар, совуқ қурол қўллаш ва автомобиль билан бостириш усули билан ҳужум қилмоқчи бўлганда отиб ташланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш