Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:23 / 01.01.2016
4377
1 дақиқада ўқилади
Россияда Украинадан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кириш тақиқи кучга кирди
Россияда 1 январдан бошлаб Украинадан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кириш тақиқи кучга кирди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Украина 2015 йилнинг август ойидан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кирилиши тақиқланган мамлакатлар қаторига қўшилган. Ушбу рўйхатда АҚШ, Евроиттифоқ, Канада, Норвегия, Австралия, Албания, Черногория, Исландия ва Лихтенштейн киради.
Тақиқланган маҳсулотларга эса гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, сабзавотлар, мевалар ва ёнғоқлар киради.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш