Спорт | 17:05 / 02.01.2016
2847
1 дақиқада ўқилади

Аргентинада "Дакар-2016" пойгалари бошланмоқда

2 январь куни, маҳаллий вақт билан соат 14:00 (Тошкент вақти билан соат 22:00) Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида "Дакар-2016" пойгалари старт олади. Бу ҳақда ралли-марафон расмий сайти хабар берган.

Бу сафарги ралли-марафон Аргентина ва Боливия ҳудудида бўлиб ўтади ва 16 январь куни Росарио шаҳрида якунланади. Бу йилги пойгалар учун Перу мезбонлик қилмаслигини билдирган.

Маршрут узунлиги 9 минг километрни ташкил этади.

Административ ва техник кўрикдан сўнг иштирокчилар сони ойдинлашган. “Дакар-2016” пойгаларида 350дан ортиқ транспорт воситалари стартга чиқиши маълум қилинган, шулардан 55таси юк машиналари ҳисобланади.

Маълумот учун, "Париж-Дакар" раллиси 1978 йилдан буён ўтказиб келинади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш