Жаҳон | 15:52 / 02.01.2016
7160
1 дақиқада ўқилади

Эрон ўнлаб одамларни қатл қилган Саудия Арабистони ҳукуматини терроризмни рағбатлантиришда айблади

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ҳусайн Ансорий Жабери Саудия Арабистони ҳукумати 47 кишини қатл қилгани ҳақидаги хабардан кейин бу мамлакатни террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблади.

Бироз олдинролқ, Саудия Арабистони ИИВ 47 киши қатл қилингани, улар орасида шиалар етакчиси Нимр ан-Нимр ҳам борлиги ҳақида хабар қилганди.

"Саудия Арабистони ҳукумати террорчиларни ва тақфирчиларни қўллаб-қувватламоқда ҳамда бу сиёсатни танқид қилганларни қатл этмоқда", деган у.

Бундан олдинроқ, Ироқ томони бу воқеадан кейин Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар ёмонлашишидан хавотирланаётганини билдирганди.